Марказий банк: асосий истеъмол маҳсулотларининг нархлари пасайишни бошлади

© pixabay Овощи в магазине
Овощи в магазине - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат статистика қўмитаси маълумотлари ва Марказий банк кузатувлари натижаларига кўра республикада 4 ой ичида инфляция даражаси секинлашди ва барқарорлашди.

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Ўзбекистонда асосий истеъмол товарларининг ўрта даражадаги нархи март ойида 0,4 % га камайди. Шу ўринда январ ва феврал ойларида бу кўрсаткич 0,6 % ва 0,7 % бўлган. Булар Марказий банк 2018 йил пул-кредит сиёсатининг шарҳида қайд этилган.

Министр занятости и трудовых отношений Узбекистана Шерзод Кудбиев - Sputnik Ўзбекистон
Вазир Шерзод Кудбиев: Ўзбекистонда иш ўринларига давлат буюртмаси тузилади

Давлат статистика қўмитаси маълумотлари ва Марказий банк кузатувлари натижаларига кўра республикада 4 ой ичида инфляция даражаси секинлашди ва барқарорлашди.

"Истеъмол нархлар индекси услуби бўйич инфляция даражаси январ (2,7 %) билан солиштирилганда феврал ва март ойларида 1,1 % га секинлашди ва прогноз кўрсаткичлар доирасида", — дейилган шарҳда.

Марказий банк кузатуви асосий истеъмол товарлар гуруҳи бўйича март ойида 0,4 %га (январ ва февралда 0,6% ва 0,7%) камайганлигини кўрсатди.

Жорий йил биринчи чорагида иқтисодиётнинг истеъмол секторида нархлар даражаси пасайиши ва барқарорлашувининг асосий омиллари: иқтисодиётда қатъий пул-кредит шартларининг сақланиб қолиши, январ-март ойларида валюта курсини 0,5 %да бўлиши, давлат бюджети бажарилиши, ички бозорда рақобат муҳитини яхшилаш, импорт товарларининг ҳажмини ошириш, мева-сабзавотлар импорт ҳажми кўпайиши ҳисобига амалга оширилди.

Янгиликлар лентаси
0