Мирзиёев ва Назарбоев ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди

Oбуна бўлиш
Суҳбатда давлат раҳбарлари олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 май куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар берди президент матбуот-хизмати.

Посол Узбекистана Саидикрам Ниязходжаев вручил верительную грамоту главе Казахстана - Sputnik Ўзбекистон
Назарбоев: ўзбек-қозоқ муносабатларининг янги босқичини кузатмоқдамиз
Суҳбатда давлат раҳбарлари олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

"Суҳбатда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида яхши қўшнилик муносабатларини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йил март ойида Остонада бўлиб ўтган минтақа давлатлари раҳбарларининг биринчи саммити самарали натижалар бергани мамнуният билан қайд этилди", — дейилади хабарда.

Шунингдек, икки давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашишган.

Суҳбат якунида Мирзиёев ва Назарбоев қардош мамлакатлар ва халқлар манфаатлари йўлида серқирра ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда кўп асрлик дўстлик ва шериклик алоқаларини мустаҳкамлашда шижоатга эга эканликларини таъкидлаганлар.

Янгиликлар лентаси
0