Ўзбекистоннинг беш шаҳрида 11 май куни “Диктант.уз” акцияси ўтказилади

© SputnikАкция "Тотальный диктант" 2018 в Ташкенте
Акция Тотальный диктант 2018 в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Акцияни ўтказишдан мақсад ўзбек тилининг ижтимоий мавқеини янада мустаҳкамлаш, ўзбек тилининг ворислари сифатида она тилини асраб-авайлаш, унинг нуфузини янада оширишдир.

TOШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Келаси жума, 11 май куни Тошкент, Самарқанд, Андижон, Қарши ва Термиз шаҳарларида “Диктант.уз” — ёзма саводхонлик бўйича акция ўтказилади. Бу ҳақда республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилди.

Акция соат 15:00 да бир пайтнинг ўзида Тошкентдаги бир қатор олий ўқув юртлари ва Самарқанд, Андижон, Қарши, Термиз Давлат университетларида ўтказилади.

Мазкур акция Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Ягона интегратор UZINFOCOM" ҳамда Ўзбекистондаги бир қатор университет, институт, ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Акция Тотальный диктант в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги корхона, муассаса ва ташкилотларда оммавий диктант тадбири ўтказилади

Акцияни ўтказишдан мақсад ўзбек тилининг ижтимоий мавқеини янада мустаҳкамлаш, ўзбек тилининг ворислари сифатида она тилини асраб-авайлаш, унинг нуфузини янада оширишдир.

"Диктант.уз" акцияси аҳоли ўртасида ўзбек тилига нисбатан ҳурмат ҳиссини кучайтириш, саводхонликни барча учун умумий нормага айлантиришга эришиш, шунингдек, ёшларнинг тил маданияти масалаларида ижтимоий фаоллигини ошириш, ёзма саводхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш, ўзбек тилига бўлган ҳурмат ва қизиқишни янада ошириш ҳамда ўзбек тили таълимини такомиллаштиришга қаратилган ижтимоий акция ҳисобланади.

Унда иштирок этиш ёши чегараланмаган бўлиб, ўзбек тилида ёзишни биладиган барча хоҳловчилар диктант ёзиш йўли орқали имло саводхонлиги бўйича ўз билимларини текшириб кўриш имкониятига эга бўлади.

Акцияда иштирок этиш истагида бўлган хоҳловчилар "Диктант.уз" сайтида олдиндан рўйхатдан ўтишлари мақсадга мувофиқлиги билдирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0