ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Бугун Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида барча хоҳловчиларга "Георгий ленталари"ни тарқатилди.
Элчихона матбуот хизматининг хабарига кўра, бундай акция 26-27 апрел кунлари ва 3 май куни ҳам бўлиб ўтган.
Россияда "Георгий ленталари" акцияси биринчи марта 2005 йилда ўтказилган. Ушбу акциянинг мақсади ХХ асрнинг энг даҳшатли урушида кимлар ва қандай қилиб ғалаба қозонганлиги ҳақида ёш авлодга эслатиш, аждодлар билан фахрланиш ва уларни хотирлашдир.
Акция лентасида "Георгий лентаси"даги ранглардан фойдаланилган бўлиб, бу ранглар жасорат ва шон-шуҳрат рамзини ифодалайди.
Маълумот учун, Авлиё Георгий ордени 1769 йилда таъсис этилган. У уруш даврида маълум бир қаҳрамонлик кўрсатганларга берилган. Ундаги қора ранг тутунни, малла ранг оловни англатади.