Гаспарян Мирзиёев нега Тошкентда совет давридаги номларни қайтараётгани ҳақида

© © SputnikАрмен Гаспарян
Армен Гаспарян - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев нега Тошкентда совет давридаги номларни қайтараётгани ҳақида сиёсатшунос Армен Гаспарян гапириб берди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Халқлар дўстлиги"ни тиклашга қарор қилди. Эксперт ва сиёсатшунос Армен Гаспарян метро станцияси ва майдонга жойларнинг тарихий номлари қайтарилиши билан боғлиқ қарорга шарҳ бериб ўтди.

Дворец искусств Истиклол - Sputnik Ўзбекистон
"Халқлар дўстлиги" номи санъат саройи ва метро бекатига қайтарилди

"Бу, ностальгия эмас, албатта. Бу кўпроқ ўша машҳур "қизил лойиҳа" нимани англатганини идрок этишни бошлаш, демак. Ўтган асрнинг 90-йилларида, СССР тарқалиб кетгач, ҳар бир мамлакат ўзининг миллий бетакрорлигини юзага келтира бошлаган эди… Шу боис, собиқ Иттифоқи давридаги топонимик номлардан тезроқ қутулишга ҳаракат қилишарди", — деди Армен Гаспарян Sputnik Ўзбекистон радиоси эфирида.

Экспертга кўра, аввалги номларнинг қайтарилиши Ўзбекистоннинг янги ҳукумати учун нормал ҳолат саналади. "Ахир Тошкентда 60-йиллардаги зилзиладан кейин шаҳар қандай қайта тикланганини яхши хотирлашади", — деди у.

Ўшанда шаҳарга бутун СССР ёрдам берган эди, деб таъкидлади Армен Гаспарян. Ва, албаттаки, ўзбек халқининг Улуғ Ватан уруши ғалабасига қўшган ҳиссаси, айниқса — бошқа республикалардан эвакуация қилинган фуқароларга кўрсатга ёрдами ҳам хотираларда абадий қолади, деди эксперт.

Экспертнинг тўлиқ шарҳини қуйида рус тилида тинглашингиз мумкин.

Гаспарян: советская топонимика не утратила своего значения в Узбекистане

Янгиликлар лентаси
0