Генерал Собир Раҳимов ҳайкали олдинги жойига қайтарилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровВозложение цветов памятнику генералу С. Рахимову, Министерство обороны Р Уз
Возложение цветов памятнику генералу С. Рахимову, Министерство обороны Р Уз - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев сўзларига кўра, Собир Рахимов ҳайкалининг қайтарилиши – тарихий адолатнинг қайта тикланиши бўлади.

ТОШКЕНТ, 3 май – Sputnik. Собир Рахимов ҳайкали олдинги жойига қайтарилади, деб хабар қилмоқда Газета.уз ҳкуматдаги вакилига асосан.

“Генерал Собир Раҳимовнинг 2011 йилнинг январида Ғофур Ғулом боғига кўчирилган ҳайкали олдинги жойига қайтарилади. Бу ҳақида 2 май куни Наманган вилояти Норин туманида бўлиб ўтган фаолллар йиғилишида Шавкат Мирзиёев ҳабар қилди”, — дейилган Газета.уз хабарида.

Шавкат Мирзиёев сўзларига кўра, Собир Рахимов ҳайкалининг қайтарилиши – тарихий адолатнинг қайта тикланиши бўлади.

60 метровый флагшток в центре Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
"Истиқлол" санъат саройи ва "Бунёдкор" метро бекатига “Халқлар дўстлиги” номи қайтарилади

Эслатиб ўтамиз, Собир Рахимов тумани 1970 йилда ташкил қилинган, генерал Собир Раҳимов ҳайкали эса туман ҳокимияти биноси қаршисида 1981 йилда очилган эди. 2010 йилда туман ва метро бекати номи “Собир Рахимов”дан “Олмазор” деб ўзгартирилган эди.

Туман номини ўзгартиришга матбуотда чоп этилган бир неча мақолалар сабаб бўлган эди. Хусусан, туман вакллари ва олимлар жамоатчилик фикрига асосланиб, туманга тарихий номини қайтаришни ёқлаб чиқишган эди.

Собир Рахимов 1902 йилда Тошкентда туғилган. 1941-1945 йилларда жангларда иштирок этган, бир неча бор яраланган. 1944 йилда иккинчи Белорус фронтининг 65 армияси 37-гвардиячи ўқчи дивизия қўмондони этиб тайинланган эди.

Генерал Собир Рахимов 1945 йилнинг март ойида жангларда қурбон бўлган. Собир Рахимов Тошкентда дафн этилган. 1965 йилда унга Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони берилган эди.

Янгиликлар лентаси
0