Наманганда АвтоВАЗ учун ёритиш чироқлари ишлаб чиқарилади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишВыставка "АвтоВАЗ: люди и машины"
Выставка АвтоВАЗ: люди и машины - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
UZCHASYS – “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Ўзавтосаноат” биргаликда амалга ошираётган лойиҳа бўлиб, унинг доирасида экспортга мўлжалланган юқори қўшимча қийматли маҳсулот ишлаб чиқарилади.

ТОШКЕНТ, 3 май – Sputnik. Наманган шаҳридаги UZCHASYS қўшма корхонасида АвтоВАЗнинг бир неча моделлари учун ёритиш чироқлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Саноат қурилиш банки матбуот хизмати.

“Хусусан, “Lada Granta FL” автомобили учун олдинги ёритиш чироқлари,  “Lada Vesta SW/SW Cross” автомобиллари учун номер рақамларини ёритиш чироқлари, ҳамда  “Lada 2190”, “Lada 2191”, “Lada 8450”, “Lada 1117”,  “Lada 1119” автомобиллари учун 10дан ортиқ турли хилдаги чироқларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади”, — дейилган хабарда.  

Ўзсаноатқурилишбанк ва “Ўзавтосаноат” ҳамкорлигида амалга оширилаётган ушбу лойиҳа доирасида UZCHASYS корхонасига Ҳиндистоннинг “NEOLITE ZKW Lightings Pvt Ltd” ва Германиянинг “Genter Service GmbH”  компаниялари аспоб-ускуналари ўрнатилади, 35та янги иш ўринлари яратилади.

Янги лойиҳа доирасида амалга оширилаётган корхонада юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқарилади ва ушбу маҳсулотнинг аксарияти экспортга юборилади.

Янгиликлар лентаси
0