Медведев Ўзбекистон Ҳукумати раҳбарини яқинлашиб келаётган Ғалаба байрами билан табриклади

© Sputnik / Александр Астафьев / Медиабанкка ўтишПредседатель правительства РФ Дмитрий Медведев и премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов (справа) во время встречи
Председатель правительства РФ Дмитрий Медведев и премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов (справа) во время встречи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Бош вазири МДҲ давлатлари Ҳукумат раҳбарларига ўзининг табрик телеграммасини юборди

ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Молдавия, Қозоғистон, Беларус, Арманистон, Озарбайжон, шунингдек, Абхазия ва Жанубий осетия Ҳукумат раҳбарларини яқинлашиб келаётган Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 73 йиллиги санаси билан табриклади.

Шавкат Мирзиёев: вақт ўтган сари Шомаҳмудовлар оиласи кўрсатган қаҳрамонликнинг аҳамияти ва қадри тобора ошиб бормоқда. - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: Шомаҳмудовлар оиласи қаҳрамонлигининг аҳамияти ва қадри тобора ошиб бормоқда
Бу ҳақда Россия Вазирлар Маҳкамаси матбуот-хизмати хабар қилмоқда.

"Мактубда бизнинг мамлакатларимиз фуқароларини бирлаштириб турувчи Буюк Ғалаба хотираси ҳақида гап борган. Улуғ Ватан уруши аскарларининг жасорати ва мардонаворлиги, фронт ортида меҳнат қилганларнинг жонбозлиги ҳозирги ва келажак авлодар қалбида умрбод қолиши таъкидланган", — дейилади хабарда.

Медведев уруш йиллари синовлари туфайли юзага келган мустаҳкам дўстлик анъаналари бундан кейин ҳам давлатлараро муносабатларнинг ишончли асоси бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирган.

Бундан ташқари, Россия Бош вазири ўз ҳамкасбларидан ўзининг дил истакларини уруш қатнашчилари ва фронт ортида хизмат кўрсатган инсонларга етказиб қўйишни илтимос қилган. Медведев уруш фахрийларига бахт, фаровонлик ва узоқ умр тилаган, уларни чексиз ҳурмат қилишини ва улар кўрсатган тенгсиз қаҳрамонлик учун миннатдорлигини билдирган.

Янгиликлар лентаси
0