ТОШКЕНТ, 3 май – Sputnik. Ироқ марказий жиноят суди турли мамлакатлардан бўлган саккиз нафар аёлни "Ислом давлати" террорчилик гуруҳи фаолиятида қатнашгани учун бир умрга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда судьялар олий кенгаши вакили Абдел Саттор Байракдарга асосланиб РИА Новости хабар берди.
"Марказий жиноят суди турли мамлакатлар: уч нафар Туркия, уч нафар Озарбайжон, бир нафар Ўзбекистон ва бир нафар Сурия фуқароси бўлган террорчи аёлларга нисбатан умрбод қамоқ жазосини тайинлади", — деди у.
Бейракдар ҳукм терроризмга қарши кураш тўғрисидаги қонуннинг иккинчи моддасига мувофиқ чиқарилганини билдирди.
Апрел охирларида Ироқ суди 19 нафар россиялик ва ўн нафар Озарбайжон ва тожикистонлик аёлларга ИД билан ҳамкорлик қилгани учун умрбод қамоқ жазоси тайинлаганди.