Жээнбеков мамлакатдаги фитначиларни жазолашини айтди

© © Пресс-служба правительства / Сабыр АильчиевПремьер-министр Сооронбай Жээнбеков
Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон президенти Жээнбековнинг айтишича, сўнгги вақтларда жамоатчилик орасида гўёки у мамлакатда ҳукуматни "кланлаштиришга" ҳаракат қилаётгани тўғрисида фикрларни тарқатишга ҳаракат кучайган

ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакатнинг шимолий ва жанубий қисми ўртасидаги қарама-қаршилик масаласини сунъий равишда авж олдираётганларга нисбатан чора кўриши ҳақида баёнот қилди, деб хабар бермоқда Спутник Қирғизистон нашри.

Сооронбай Жээнбеков - Sputnik Ўзбекистон
Жээнбеков Қирғизистон армияси қудрати ҳақида гапирди

Иссиқ-Кўл вилояти Тонс тумани аҳолиси билан учрашув чоғида, Қриғизистон президенти сўнгги вақтларда гўёки у мамлакатда ҳукуматни "кланлаштиришга" ҳаракат қилаётгани тўғрисида фикрларни  жамоатчилик орасида тарқатишга ҳаракат кучайгани ҳақида айтиб ўтган.

"Шундай одамлар борки, улар бўлар-бўлмасга шимол ва жануб мавзусини кўтарадилар. Улар шу тариқа халқ бирдамлигига путур етказадилар. Биз ким фитна билан шуғулланаётганини кўриб турибмиз ва чоралар кўрамиз", — деб таъкидлаган Жээнбеков.

Қирғизистон раҳбари ҳеч қачон фуқароларни миллати, ижтимоий мавқеи ёки диний "келиб чиқиши"га қараб ажратмаганлигини ҳам қўшимча қилган.

Янгиликлар лентаси
0