ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШнинг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини ривожлантириш, жумладан, икки мамлакат вакиллари иштирокида қўшма тадбирларни ўтказишга доир амалий масалалар муҳокама қилинди.