ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги қарори билан Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
"Мазкур ҳужжат болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш соҳасидаги муаммолардан келиб чиқиб қабул қилинди ва ўз навбатида халқимиз учун мазкур соҳада енгиликларни яратди", дея маълум қилади Адлия Вазирлиги.
Шунингдек, энди ҳар бир ота-она боғчаларнинг расмий веб-сайти орқали боғчанинг сиғими ва мавжуд бўш ўринлар тўғрисидаги маълумотлар, анкеталар рўйхати ҳамда навбатга киритилганлар тўғрисида маълумотлар билан доимий тарзда танишиб бориши мумкин. Бу янгиликлар доимий тарзда янгилаб борилади.
Шу билан бирга, мурожаат этувчи фарзандини боғчага жойлаштириш учун илгари 5 турдаги ҳужжатларни тақдим қилган бўлса, янги тартибга кўра фақат анкета тўлдириш талаб этилади. Бундан ташқари, илгари бу масаладаги мурожаатлар 10 кунда кўриб чиқилган бўлса, бу муддат энди бир иш куни этиб белгиланди қисқартирилди.
Ногирон бўлган шахсларнинг, уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг, ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг, талабалар ва педагогларнинг болалари, етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган ҳамда бошқа муассасалардан ўтказилган болалар, шунингдек акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар анкеталари имтиёзли рўйҳатга киритилди.