ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.
Ташриф "самарали ва мазмунли бўлди", — дейилади хабарда.
Эслаб ўтамиз, давлат раҳбарларининг Кўксаройда бўлиб ўтган музокаралари натижасида 25 та ҳужжат имзоланди. Экспомарказда икки мамлакат ишбилармонлари 3 миллиард долларлик келишувларга эришди.
Бухоро зиёрати учрашувларга қўшимча мазмун бахш этди.
Шунинг билан Туркия президентининг Ўзбекистонга ташрифи ниҳоясига етди.