Ўзбекистонда ветеранларга кийим-кечак ва пойабзаллар бепул тарқатилади

Oбуна бўлиш
Бу ҳақда 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинган

ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистонда 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга ҳар ойда зарурий озиқ-овқат ҳамда гигиена маҳсулотлари, ҳар йили кийим-кечак ва пойабзаллар бепул тарқатилади, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Ветераны Великой Отечественной войны возлагают венки к Вечному огню - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик уруш фахрийлари "Аэрофлот" самолётларида бепул парвоз қилишлари мумкин
Бу ҳақда 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинган.

"Режага кўра, "Нуроний" жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлимлари орқали яшаш жойига ҳар ойнинг 15 санасигача уруш фахрийларига 3 килограмм ун, 1 килограмм гуруч, 500 грамм гречка, 500 грамм макарон, 1 килограмм суяксиз мол гўшти, 1 килограмм уй паррандаси гўшти, 200 грамм сариёғ, 15 дона тухум, 1 килограмм шакар, 1 литр кунгабоқар ёғи, 200 грамм чой, 100 грамм атир совун, 200 грамм хўжалик совуни, 150 грамм кир ювиш кукуни ва 8 дона подгузник бепул етказиб берилади.

Шунингдек, зарур кийим-кечак ва пойабзаллар ҳар йили 1 октябрдан кечиктирилмай тўлов ундирмасдан етказиб берилади.

Янгиликлар лентаси
0