ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Сан-Паулудаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин юз берди.
Олов исканжасида қолган конструкциялар дош беролмай, бино қулади.
Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлган. Аммо кўпсонли гувоҳларнинг таъкидига кўра, юқори қаватларда кўплаб одамлар қолган ва қурбонлар сони кўпчиликни ташкил этади.
Ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар етиб келишган. Фавқулодда ҳолат юз берган ҳудуд ўраб олинган.