ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Путиннинг инаугурацияси якуний сценарийси хали тасдиқлангани йўқ, деб хабар қилди Кремльдаги манба РИА Новости нашрига.
Март ойида бўлиб ўтган сайловларда ғолиб чиққан номзод — Владимир Путиннинг инаугурацияси 7 май куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
"Дастур ҳамон тасдиқланмаган. Аммо якуний сценарий яқин вақтда тасдиқланиши кутилмоқда", — деб айтган суҳбатдош агентликка.
Илгарироқ нашр инаугурацияга тайёргарлик жараёни жадал бораётгани, тадбирни олиб борадиган диктор танлаб олингани ҳақида хабар берган эди.