ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 29 апрель куни Туркия Республикаси президенти Таййип Реежеп Эрдўғон давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақида президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айни дамда, Кўксаройда олий мартабали меҳмоннинг тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда. Маросимдан сўнг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиш режалаштирилган. Ундан ташқари Таййип Режеп Эрдўғон Ўзбекистон Олий Мажлиси депутатлари олдида нутқ сўзлаши режалаштирилган.
Шунингдек, 1 май куни Туркия Президентининг Бухорони зиёрат қилиши режалаштирилган.