ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Марказий банк 1 майдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан 0,03 сўмга кўтарилиб, 8 068,20 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 114,53 сўмга пасайиб, 9 785,11 сўмга етди.
Шунингдек, Россия рубли 2,13 сўмга тушди ва 129,71 сўмни ташкил этди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.