Арманистонда собиқ мухолифатчи бош вазир бўлиши мумкин

© Sputnik / Медиабанкка ўтишНикол Пашинян
Никол Пашинян - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни дамда халқ орасида ҳам сиёсий доираларида ҳам Никола Пашиняннинг рейтинги жуда баланд. Парламентда уни нафақат ўз партияси балким бошқа йирик фракциялар ҳамда бошқарувчи партия вакиллари қўллб-қувватлаши мумкин.

ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Арманистондаги "Елк" партияси Никола Пашинян номзодини бош вазир лавозимига тавсия этди, РИА Новости хабарига асосан.

"Бугун "Елк" партияси вакиллари Арманистоннинг уч бошқарувчи партияси вакиллари билан учрашув ўтказишди. Унда Никола Пашинян номзодини бош вазир лавозимига тақдим этиш масаласи муҳокама қилинди”, — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Арманистон собиқ президенти Серж Саргсян президентлик муддати тугаганидан кейин ўз номзодини Бош вазир лавозимига қўйган ва парламентда кўпчиллик овозга эга бўлган эди. Шундан сўнг, кичик партиялардан бирининг депутати бўлган Никола Пашинян бунга кескин қарши чиққан эди. Дастлаб унинг муваффақиятига ҳеч ким ишонмаган бўлсада кейинчалик унинг тарафдорлари сони ортиб борди. Бутун Арманистон бўйлаб бир неча кун норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Арманистон ТИВ раҳбари Эдвард Налбандян билан - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Арманистон савдо соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқчи

Натижада Саргсян истеъфога чиқишга мажбур бўлди.

Айни дамда Арманистон халқи орасида ҳам сиёсий доираларида ҳам Никола Пашиняннинг рейтинги жуда баланд. Арманистон парламентида уни нафақат ўз партияси балким бошқа йирик фракциялар ҳамда бошқарувчи партия РПА вакиллари ҳам қўллб-қувватлашмоқда.

Ҳозирча Никола Пашинян бош вазир лавозимига ягона номзоддир. Лавозимга сайланиши сайланиш учун 53та овоз олиши керак. Депутатлар умумий сони 105 нафар. Овоз бериш 1 май кунига белгиланган. 

Янгиликлар лентаси
0