Москвада бир тухумдан туғилган уч қизалоқнинг ота-онаси илк бор уларни журналистларга кўрсатишди.
“Улар туғилган вақти жуда кчик эди, 600 граммдан сал кўпроқ. Яна улар ҳомиладорликнинг 26 ҳафтасида дунёга келишган. Бундай ҳолда уларнинг ҳаётини ва соғлиғини сақлаб қолиш қанчалик мушкул эканини бутун дунё билади”, — дейди Аккушерлик, гинекология ва перинатал илмий-текшириш маркази директори Геннадий Сухих.
Тиббиётда бу каби уч боланинг бир тухумдан туғилиши ўта камёб ҳодиса ҳисобланади. Дунёда ҳар 200 млн ҳомиладорликдан бирида учрайди. Қизалоқлар айни дамда икки ёшга тўлган.