Ўзбекистон Хитойга 5 минг тонна гилос етказиб беради

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишУрожай черешни и вишни
Урожай черешни и вишни - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойдаги Ўзбекистон элчихонасида бўлиб ўтган кўргазма доирасида Ўзбекистондан олиб келинган ҳўл ва қуруқ мевалар, қандолат маҳсулотлари, ичимликлар тақдим этилди ва дегустация қилинди.

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Хитой Халқ республикасида 27 апрел куни бўлиб ўтган тақдимот маросимида Ўзбекистон ва Хитой гилос етказиб бериш ҳақида келишиб олишди, деб хабар қилмоқда элчихона матбуот хизмати.

Ушбу ҳафтада “Ўзбекозиқовкатхолдинг” ХХРдаги Ўзбекистон  элчихонасида ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотларни тақдим этди. Холдинг вакили Дилшод Муллабоев экологик тоза гилос етиштириш ва уни қайта ишлаш ҳақида айтиб берди.

Фрукты на рынке - Sputnik Ўзбекистон
Россияга UzAgro бренди остида дастлабки мева-сабзавот маҳсулотлари жўнатилди

Кўргазма якунида хитойлик савдо корхоналари Ўзбекистондан UzAgro бренди остида 5 минг тонна голос сотиб олишга тайёр эканликларини билдиришди. Шунингдек, Хитой божхона хизматлари вакиллари билан ҳужжатларни соддалаштирилган тартибда расмийлаштиришга келишиб олинди.

Кўргазма доирасида Ўзбекистондан олиб келинган қуритилган мевалар, қандолат маҳсулотлари ва ичимликлар ҳам тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекозиқовкатхолдинг” АЖ Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавотларни UzAgro бренди остида экспорт қилиш таклифи билан чиққан эди.

Янгиликлар лентаси
0