Самарқанд вилоят хотин-қизлар қўмитасига янги раис сайланди

© © Sputnik / Табылды Кадырбеков.Кресло руководителя
Кресло руководителя - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева иштирок этган мажлисда ташкилий масала кўрилди.

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Самарқанд вилоят хотин-қизлар қўмитаси бошқарувининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилди Самарқанд вилоят ахборот хизмати.

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева иштирок этган мажлисда ташкилий масала кўрилди.

Марҳабо Ғафурова ўз аризасига кўра Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасидан озод этилди.

Шу пайтгача Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонаси мудири вазифасида ишлаб келаётган Шодиева Ҳамротош Нормуродовна Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи этиб сайланди.

Шодиева Ҳамротош Нормуродовна 1959 йил 17 сентябрда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида туғилган. Маълумоти — олий. Республика рус тили ва адабиёти педагогика институтини тамомлаган. 2014 йилда буён халқ депутатлари Самарқанд вилояти ва Каттақўрғон шаҳар кенгашлари депутати. 2007 йилда "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган.

Янгиликлар лентаси
0