Ўзбекистонда Марказий Осиёда биринчи инсулин заводи ишга тушди

© AFP 2023 / AFP / GEOFF CADDICKШприц с инъекцией
Шприц с инъекцией - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Zamin Bio Health корхонаси йилига 10 миллион флакон инсулин ишлаб чиқариш қувватига эга.

ТОШКЕНТ, 28 апр – Sputnik. Андижон вилоятида Марказий Осиёда ягона бўлган инсулин заводи ишга тушди, деб хабар қилмоқда Ut.uz нашри.

Zamin Bio Health корхонаси йилига 10 миллион флакон инсулин ишлаб чиқаради. Маҳсулот нафақат ички бозорга балким қўшни мамлакатларга экспорт ҳам қилинади. Янги корхонада 100дан ортиқ ишчи ўринлари яратилган.

 

Инсулин – ошқозонда пайдо бўлувчи гормон бўлиб, у қонда глюкоза миқдорини камайтириш учун керак. Инсулин плазматик мембраналарнинг ўтказувчанлик қобилиятини кучайтириб глюкозани инсон организми томонидан қайта ишланишини таъминлайди.

Организмида ушбу гормон етарли миқдорда ишлаб чиқарилмаётган кишилар унинг ўрнини инсулин дориси ёрдамида тўлдириши мумкин. Айниқса қандли диабетга чалинган беъморлар учун ушбу дори ўта зарур.

 

Янгиликлар лентаси
0