Цунаева: Ўзбекистонда ҳарбий адабиёт бўйича муаммолар кузатилмоқда

© Sputnik / Александр Натрускин / Медиабанкка ўтишЕлена Цунаева, архивное фото
Елена Цунаева, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий Осиёнинг Иккинчи жаҳон уруши тўғрисидаги адабиётларга бўлган эҳтиёжи ҳақида "Россия ўлмас полки" Умумроссия жамоатчилик ватанпарвар-фуқаролар ҳаракати марказий штаби аъзоси, "Россия қидирув ҳаракати" масъул котиби Елена Цунаева гапирди

"Россия сегодня" Халқаро ахборот агентлиги марбуот-марказида Sputnik журналистлари томонидан МДҲ давлатларидаги "Ўлмас полк" жамоатчилик ҳаракати мувофиқлаштирувчилари билан видеокўприк ўтказилди.

Владимир Путин Иккинчи Жаҳон уруши натижалари ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Путин: кимда-ким Иккинчи жаҳон уруши натижалари қайта кўриб чиқишни истаса - марҳамат!
Тадбирда "Россия қидирув ҳаракати" масъул котиби Елена Моисеева Цунаева иштирок этди. Аёл Sputnik Тожикистонга ҳаракатнинг Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари билан олиб бораётган ишлари ҳақида сўзлаб берди.

"Ўзбекистонда "Ўзбекистон хотиралар китоби" интернет-лойиҳасини олиб бораётган икки нафар ажойиб аёллар бор. Улар бизнинг экспедицияларимизда иштирок этишни бошлади, шу кунларда Брянскда ўтган форумда қатнашдилар", — деди Елена Цунаева.

Цунаеванинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистонда Марказий Осиёдан бўлган аскарлар ҳақида ёзилган ҳарбий адабиётлар борасида танқислик муаммоси юзага келган.

"Улар бизга мурожаат қилиб ана шундай адабиётларни тўплашда ёрдам беришни илтимос қилдилар. Улар бу билан ўша аскарлар хотирасини абадийлаштирмоқчи. Аёлларга Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистондан бўлган аскарлар ёдга олинган ҳарбий мемуарлар, мақолалар керак.

Цунаева шунингдек, "Россия қидирув ҳаракати"нинг худди шундай алоқалари Тожикистон билан яхши йўлга қўйилмаганлигини ҳам қўшимча қилган.

Янгиликлар лентаси
0