Қримда Керч бўғозидан ўтадиган кўприкнинг йўл қисми синовдан ўтказилиб, май ойининг бошидан ишга туширилиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
Юк кўтарувчи конструкцияларининг ишончлигини 8 та 35 тонналик юк машиналар тасдиқлашди. Синов бир неча ҳафта давом этди.
"Қрим кўприги" ахборот маркази маълумотларига кўра, ушбу синовни ўтказиш учун муҳандислар кўприкка кўплаб махсус датчиклар ўрнатилди. Бу датчиклар кўприкка вазн таъсирини ўлчашга ёрдам берди.