Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов "Улли ҳовли" мажмуасида бўлди

© Пресс служба президента УзбекистанаМирзиёев и Бердимухамедов посетили комплекс "Улли ховли"
Мирзиёев и Бердимухамедов посетили комплекс Улли ховли - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бу ерда таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди

ТОШКЕНТ, 24 апр – Sputnik. Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Урганч туманидаги "Улли ҳовли" мажмуасини томоша қилди, деб хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Ўн еттинчи асрда қурилган мажмуада қадимий ҳовлилар, туркман маданиятига оид осори-атиқалар, уларни ўраб турган қўрғон сақланиб қолган.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бу ерда таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Йигирма ўринли мехмонхона қурилди. Туркман ўтовлари ўрнатилди. Сайёҳлик ва зиёрат туризми учун барча шароит яратилди.

© Пресс служба президента УзбекистанаМирзиёев и Бердимухамедов в комплексе "Улли ховли"
Мирзиёев и Бердимухамедов в комплексе Улли ховли - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев и Бердимухамедов в комплексе "Улли ховли"

Хабарда айтилишича, президентлар ташрифи давомида бу ерда ўзбек ва туркман мумтоз қўшиқларидан намуналар ижро этилди.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлиб турибди.

Янгиликлар лентаси
0