ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, таълим ва спорт соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди:
1. Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти билан Туркманистон иқтисодиёт вазирлиги Стратегик ва барқарор ривожланиш институти ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
2. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ва Туркманистон касаба уюшмаси миллий маркази ўртасида англашув меморандуми;
3. Ўзбекистон ва Туркманистон савдо-саноат палаталари ўртасидан ишбилармонлик кенгашини тузиш тўғрисида битими;
4. Ўзстандарт агентлиги билан Туркменстандартлари бош давлат хизмати ўртасида 2018 йил мўллажланган ҳамкорлик режасини тасдиқлаш тўғрисида баённомаси;
5. Икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2019 йилга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
6. Спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисида идоралараро меморандуми;
7. Ўзбекистон ва Туркманистонда савдо уйларини ташкил этиш тўғрисида идоралараро битими;
8. 2019-2021 йилларга мўлжалланган илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро дастури;
9. 2014 йил 19 ноябрда имзоланган чегара бўйи вилоятлар ҳудудида жойлашган хўжалик объектларда хизмат қилувчи шахслар томонидан ўзбек-туркман чегарасини кесиб ўтиш тўғрисида битимга баённома;
10. Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши билан Туркманистон ёшлар ташкилоти ўртасида англашув меморандуми;
11. "Аваза" миллий туристик зонаси болаларни санатор соғломлаштирув даволаш тўғрисида ҳукуматлараро битими;
12. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан Туркманистон Хотин-қизлар иттифоқи ўртасида англашув меморандуми;
13. Ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида идоралараро битими;
14. Минтақалараро ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битими;
15. Амиакли силитра транзити тўғрисида ҳукуматлараро тўғрисида меморандум ҳамда 2018-2020 йилларга мўлжалланган транспорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро дастури.
Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов икки давлат раҳбарларининг қўшма баёнотини имзолашди.