ЙҲХБ нотўғри парковка қилинган автомобилларни фотоқайд қилишни бошлади

Oбуна бўлиш
Қонунбузарлик қайд этилган фотосурат маълумотлар базасига киритилганидан сўнг, автомобил эгасига почта орқали жарима хати юборилади.

ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси нотўғри парковка қилинган автомобилларга қарш курашнинг янги услубига ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Икки ой олдин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ИИВга тартибсиз уюштирилган автомобиллар тўхташ жойларига қарши курашни бошлаш кераклиги ҳақида хабар қилган эдик. Хусусан, ҳуқуқни сақлаш органлари мумкин бўлмаган жойларда тўхтаб турган автомобилларни жаримага тортишнинг соддалаштирилган механизмини ишлаб чиқишлари керак эди.

Работа эвакуаторов - Sputnik Ўзбекистон
Нотўғри парковка қилинган автомобилларни нима кутмоқда

Тошкент шаҳар ИИББнинг ЙҲХБ бошлиғи Барат Маменов айтишига қараганда, халқаро тажриба ўрганиб  чиқилганидан сўнг, инспекторларга нотўғри парковка қилинган автомобилларни фотофиксация қилиш ҳуқуқи берилган.

Қонунбузарлик қайд этилган фотосурат маълумотлар базасига киритилганидан сўнг, автомобил эгасига почта орқали жарима хати юборилади. Нотўғри парковка қилинган автомобиллар бошқа транспорт воситалари ҳаракатланишига халал берган ҳолдагина – эвакуация қилинади.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик кодексининг 128 моддасида тўхтаб туриш мумкин бўлмаган жойларда тўхтатилган транспорт воситалари эгаларини жаримага тортиш белгиланган. Биринча марта ушбу қоидабузарликка йўл қўйган ҳайдовчилар энг кам иш ҳаққининг 3 баравари миқдорида жаримага тортилади. Агар ҳайдовчи йил давомида ушбу қоидабузарликни такроран содир этса у энг кам иш ҳаққининг 5, 10 ва 15 баравари миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0