Ўзбекистон ҳаво йўллари самолёт ва вертолётларни сотувга қўйди

Oбуна бўлиш
Миллий авиакомпания Ил-76, Airbus A-310, Avro RJ85 самолётларини, Ми-8 вертолётларини ҳамда 100дан ортиқ авиация двигателларини сотувга чиқарди.

ТОШКЕНТ, 22 апр – Sputnik. Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиакомпанияси эксплуатациядан чиқарилган ва сақланаётган авиация техникасини сотувга қўйди, деб хабар қилмоқда компания расмий саҳифаси.

Хусусан, 6та Ил-76 самолёти,  3та Airbus A-310 ва 3та Avro RJ йўловчи самолётлари сотувга чиқарилган. Ил-76 самолётлари нархи 1,4 – 2,7 млн., Airbusлар нархи 1,2 – 2 млн., RJ85 самолётлари 1-2,8 млн. АҚШ доллари миқдорида белгиланган.

Ундан ташқари Миллий авиакомпания 4та Ми-8 вертолётлари ва 138та авиадвигателларни сотувга қўйган.

Сотувга чиқарилган барча авиация техникаси ҳақида батафсил маълумотни компания сайтида кўриш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0