ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва МДҲ давлатлари пилотсиз авиация соҳасида ҳамкорлик қилишади. Бу ҳақда Россия қуролли кучларининг генерал штаб бошлиғи, мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари армия генерали Валерий Герасимов қўмита йиғилишида маълум қилди.
РИА Новости маълум қилишича, бу йиғилишда иштирок этиш учун Қозон шаҳрига Озарбайжон, Армения, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари ташриф буюришди.
"Йиғилиш иштирокчилари пилотсиз авиация фойдаланиш ва пилотсиз учиш қурилмаларига қарши кураш соҳасида ҳамкорлик ривожланишини қўллаб қувватлашди", — деб таъкидлади Герасимов.
Бундан ташқари, йиғилиш давомида Сурияда аксилтеррорчилик операциясида пилотсиз учар қурилмадан фойдаланиш бўйича тажриба алмашилди. Шунингдек, 2017 йилда МДҲ давлатлари қуролли кучларининг учиш хавфсизлиги ҳолати таҳлил қилинди.