БМТ Ўзбекистонга коррупцияга қарши курашиш учун 8 миллион доллар ажратади

Oбуна бўлиш
Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий қонунчилик батафсил таҳлил қилиниб, такомиллаштирилади ва халқаро талабларга мослаштирилади.

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. БМТ ривожлантириш дастури ва Адлия вазирлиги томонидан 2018-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим имзоланди, деб хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати. 

"Уч йилга мўлжалланган саккиз миллион долларлик лойиҳа коррупцияга қарши кураш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар мажмуи бўлиб, деярли барча соҳаларни қамраб олган", — дейилган хабарда.

Лойиҳа Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва БМТ ривожлантириш дастури ҳамкорлигида тайёрланган.

Делегация МВД Турции прибыла в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Туркия ИИВ ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича музокара ўтказди

Ушбу битим доирасида томонлар беш йўналишда чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштиришмоқда. Хусусан, халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалдаги миллий қонунчилик таҳлил қилиниб, такомиллаштирилади ва халқаро талабларга мослаштирилади. Бунда халқаро битимлар доирасида қабул қилинган Ўзбекистон мажбуриятларига алоҳида эътибор қаратилади.

Уч йиллик дастур жамиятда коррупция қарши курашиш йўқотишга муносабатни ривожлантириш бўйича ягона медиа стратегия яратиш, давлат хизматчиларини тайёрлашда инновацион услубларни татбиқ этиш ҳамда коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро институтлар билан ҳамкорликни янада ривожлантиришни кўзда тутади.

Ўзбекистонда январ ойида "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида" қонун кучга кирди. Февраль ойида эса республика президенти Шавкат Мирзиёев бош прокурори Отабек Муродов бошчилигидаги коррупцияга қарши кураш бўйича идоралараро комиссиясини тузганди. Ўзбекистон раҳбари 2018 йилда коррупцияга қарши кураш бўйича давлат дастури доирасида 7 та қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш тўғрисида топшириқ берганди.

Янгиликлар лентаси
0