ТОШКЕНТ, 20 апр – Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия ва АҚШ ўртасида бевосита ҳарбий тўқнашув юз бермаслигига ишонади, деб ёзади РИА Новости.
“Мудофаа вазири Мэттис ва АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитаси раиси Данфорд Россия ва АҚШ ўртасида бевосита ҳарбий тўқнашувга олиб келадиган хатти-ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмаслигини тушунишади, деб ўйлайман. Менимча, бу нарсани ҳарбийлар тушунмаслиги мумкин эмас. Ва улар бошқа кўпчиликдан кўра яхшироқ тушунишади”, — деди у.
Лавров Россия ўз манфаатларини ультиматум тарзида ҳимоя қилишга интилмаслигини таъкидлади.
“Биз келишиш учун манфаатлар мувозанатини топишни таклиф этамиз, улар эса қачонки биз нима десак рози бўлсангизгина келишишимиз мумкин дейишади. Мана, гап нимада. Ҳарбий тўқнашув хавфи ҳақидаги саволга келсак, юз фоиз ишонч билан айтишим мумкинки, ҳарбийлар бунга йўл қўйишмайди ва албатта Путин ҳам, Трамп ҳам бунга йўл қўйишмайди. Улар ўз халқлари томонидан сайланган етакчилар, улар бу халқлар олдида тинчлик ва осойишталик учун жавобгар”, — деди Россия ТИВ раҳбари.