Мирзиёев ва Путин ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришни муҳокама қилишди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин и президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев (справа) перед началом неформальной встречи глав государств СНГ
Президент РФ Владимир Путин и президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев (справа) перед началом неформальной встречи глав государств СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Томонлар шунингдек, юқори даражадаги бўлажак мулоқотлар жадвалини муҳокама қилишди

ТОШКЕНТ, 20 апр – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, томонлар Россия ва Ўзбекистон ўртасида стратегик шериклик ва барча соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш борасидаги келгуси режаларни тасдиқладилар.

Суҳбатда 19 апрел куни ишга туширилган Марказий Осиёдаги йирик объектлардан бири бўлган Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси улкан аҳамиятга эга эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Қайд этилишича, Россиянинг "Лукойл" компанияси иштирокида барпо этилган мазкур юқори технологияли корхона Ўзбекистонда нефт-газ соҳасининг самарали ривожланишига хизмат қилади.

Томонлар шунингдек, юқори даражадаги бўлажак мулоқотлар жадвалини муҳокама қилишди.

Аввалроқ бўлиб ўтган ўзаро мулоқотда Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Ўзбекистонга таклиф қилган, Россия раҳбари бу таклифни мамнуният билан қабул қилганлиги хабар қилинганди.

Янгиликлар лентаси
0