ТОШКЕНТ, 19 апр – Sputnik. Тошкентдага Ёшлар Ижод саройида 25-27 апрель кунлари Россия товар ишлаб чиқарувчиларининг биринчи кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда 150дан ортиқ Россиялик товар ишлаб чиқарувчилар иштирок этади.
“Бугунги кунда Россия компаниялари учун экспорт потенциали бўйича Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллаб турибди. Бунга мавжуд бўлган бой хом-ашё базаси ҳамда президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида иқтисодни эркинлаштиришга қаратилган сиёсат сабаб бўлмоқда, — дейилган кўргазма расмий саҳифасида.
Кўргазма доирасида Ўзбекистон ва Россия компаниялари вакиллари иштирокида тўғридан-тўғри музокаралар бўлиб ўтади. Ундан ташқари “Яндекс” томонидан ташкил қилинган “Ўзбекистон маҳсулотларини Россияда интернет орқали қандай сотиш керак” мавзусидаги семинари ҳам режалаштирилган.
Кўргазма доирасида энергетика ва энергия тежаш технологиялари, қишлоқ хўжалиги, транспорт, нефть-кмиё ва кимё саноати, ёғочни қайта ишлаш, телекоммуникация ва алоқа, машинасозлик, металлургия, қурилиш, юқори технологиялар ва инновациялар, таълим, банк соҳасидаги ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи компаниялар таыдимот маросимлари бщлиб ўтиши режалаштирилган.