ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Европа аҳолиси юқори технологияларга эга бўлган Google ва Facebook каби компаниялар у ёки бу сиёсий нуқтаи назарни қўллаб-қувватлаш учун турли алгоритмлардан фойдаланишига ишонади.
Бу яқинда ўтказилган сўров натижаларига кўра аниқланди. Хусусан, немисларнинг 68%, Италия ва америкаликларнинг 60%, франзцузларнинг 57% ва британияликларнинг 54% — Google ва Facebook маълумотни бировлар сиёсий манфаати учун ўзгартиришига ишонади.
Шу билан бирга аҳолининг жуда кам қисми, ушбу ахборот гигантлари тарқатаётган маълумотнинг холис ва беғаразлигига ишонади. Бундайлар сони АҚШда — 16%, Британияда — 13%, Италияда 15%, Германия ва Францияда — 11%дан.
Сўров, Ifop компанияси томонидан 2018 йилнинг 22 — 27 март кунлари ўтказилди. Унда ёши 18дан катта бўлган 5029 нафар киши иштирок этди. Сўралганлар аҳолининг жинси, ёши ва турар жойи бўйида тақдим этади. Ҳар бир мамлакат учун энг катта хатолик эҳтимоли 3,1%ни, ишончлилик эҳтимоли 95 %ни ташкил қилади.
Sputnik.Мнения — жамоатчилик фикрини ўрганишга қаратилган халқаро лойиҳа бўлиб, ўз фаолиятини 2015 йилнинг январида бошлади. "Sputnik. Мнения" сўровлар ўтказиш бўйича дунёда етакчи бўлган Populus, IFop ва Forsa компаниялари билан ҳамкорлик қилади. "Sputnik. Мнения" доимий равишда АҚШ ва Европа мамлакатларида энг долзарб ижтимоий ва сиёсий муаммолар бўйича аҳоли фикрини ўрганиш билан шуғулланади.