Мирзо Улуғбек туманининг аввалги ҳокими яна ўз лавозимига қайтди

© UZ24Хокимият Ташкента
Хокимият Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туман маъмуриятини бошқарган Шерзод Кудбиев бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига тайинланди

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Шавкатбек Иргашев яна Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимини эгаллади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бунга қадар туман маъмуриятини бошқарган Шерзод Кудбиев бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига тайинланди.

Шавкатбек Иргашев 2005-2013 йилларда Мирзо Улуғбек туманини бошқарган. Унгача эса Олмазор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари (2002−2005) бўлган. Иргашев 2017 йилда Учтепа тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.

Янгиликлар лентаси
0