Дунё курашчилари Шаҳрисабз шаҳрида гиламга тушади

© Пресс-служба Международной Ассоциации КурашКураш
Кураш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти соврини учун дунё курашчилари Шаҳрисабз шаҳрида гиламга тушади

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. 19-23 апрель кунлари Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри Ўзбекистон Республикаси президенти соврини учун Амир Темур хотирасига бағишланган VII халқаро турнирга мезбонлик қилади, деб хабар берди IKA матбуот хизмати.

1992 йилдан буён ҳар 4 йилда ўтказиб келинаётган ушбу мусобақада курашчилар 1996 йилдан Ўзбекистон президенти соврини учун гиламга тушмоқда.

Бу йил 7 маротаба ташкил этилаётган беллашувларда дунёнинг 30 га яқин мамлакати полвонлари эркаклар ўртасида 73, 81, 90 ва мутлақ, аёллар ўртасида эса 57 ва 78 килограмм вазн тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Халқаро турнирнинг умумий соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Мутлақ вазн тоифасида мусобақа ғолиблигини қўлга киритган курашчи Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини — 10 минг АҚШ доллари билан мукофотланади.

© Пресс-служба Международной Ассоциации КурашКураш
Кураш - Sputnik Ўзбекистон
Кураш

Ўзбек кураши Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказиладиган XVIII ёзги Осиё ўйинлари таркибига расман киритилди. Амир Темур хотирасига бағишланган халқаро турнир "Осиё Олимпиадаси" олдидан қитъа курашчилари учун муҳим тайёргарлик босқичи вазифасини ҳам ўтайди.

Янгиликлар лентаси
0