Роскомнадзор раҳбари Жаров: 2018 йил охирига қадар Facebook компаниясини текширамиз

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишСоциальная сеть "Фейсбук"
Социальная сеть Фейсбук - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган ҳафтада Москва Таганский суди Роскомназдорнинг Telegramни блокировка қилиш ҳақида даъво аризасини қаноатлантирганди.

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Шу йил якунига қадар Россияда Facebook текширувдан ўтказилади. Бу ҳақда Роскомнадзор раҳбари Александр Жаров "Известия" газетасига берган интервьюда маълум қилди.

"2018 йилнинг охирига қадар Facebook компаниясини текширамиз, ҳамда бажарилиши лозим бўлган бир неча бандлар бор: Россия ҳудудида россиялик фуқаролар маълумотлар базасининг маҳаллийлаштирилиши, барча тақиқланган маълумотнинг ўчириб юборилиши ва бошқа қонунларга риоя этилиши. Агарда булардан биронтаси ёки ҳеч нарса бажарилмаса, ёки Россия давлати бундай ҳаракатлар амалга оширилиши ҳақида хабар этилмаса, блоклаш ҳақидаги масала долзарб аҳамиятга эга бўлади", — дея айтиб ўтди Жаров.

Девушка держит в руках мобильный телефон - Sputnik Ўзбекистон
Telegramсиз Россия: оммабоп мессенжер блокировка қилинса нима бўлади

Унинг сўзларига кўра, ҳозир ижтимоий тармоқ компанияси талабларни бажариш муддатларида кеч қолмоқда. Агар улар бажарилмаса ва компания вакиллари ҳукуматга ўз ҳаракатлари ҳақида ахборот беришмаса, Telegram каби блокировка қилиш масаласи юзага келади.

Бундан ташқари, Жаров Facebook раҳбарияти билан "махсус муносабат" бўйича хусусий айбловларга қарамасдан бундай муносабатлар йўқ. Феврал ойида томонлар Роскомнадзорнинг позициясини муҳокама қилишди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Москва Таганский суди Роскомназдорнинг Telegramни блокировка қилиш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантирганди. Яқин вақтларда ушбу юклама AppStore ва GooglePlay дан олиб ташланади.

Янгиликлар лентаси
0