Тошкент МДҲдаги саёҳат учун оммабоп шаҳарлар ўнлигидан жой олди

© IBCМеждународный бизнес-центр в Ташкенте
Международный бизнес-центр в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туристлар ўртача уч кунга келишади ва ётоқ ҳамда еб-ичиш учун кунига 65 доллар атрофида пул сарфлашади

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Тошкент МДҲ мамлакатларидаги саёҳат учун энг оммабоп шаҳарлар ўнлигига кирди. Бу ҳақда Турстат таҳлилий агентлиги хабар қилди.

Ўзбекистон ўтган йили россияликлар энг кўп саёҳат қилган мамлакатлар рўйхатига кирди

Агентликнинг билдиришича, туристлар ўртача уч кунга келишади ва ётоқ ҳамда еб-ичиш учун кунига 65 доллар атрофида пул сарфлашади.

Энг арзон шаҳарлар борасида Кишинёв ва Тошкент етакчилик қилмоқда, Остона ва Боку эса “люкс” тоифасида дам олиш учун мос шаҳарлар деб эътироф этилди.

Бу йил баҳорда энг оммабоп МДҲ шаҳарлари рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

1. Минск (Беларус).

2. Остона (Қозоғистон).

3. Боку (Озарбайжон).

4. Ереван (Арманистон).

5. Алмати (Қозоғистон).

6. Тошкент (Ўзбекистон).

7. Кишинёв (Молдова).

8. Бишкек (Қирғизистон).

9. Душанбе (Тожикистон).

10. Ашхобод (Туркманистон).

Янгиликлар лентаси
0