Боткенда қирғиз-ўзбек истеъдодли ёшлар фестивали бўлиб ўтади

© Sputnik / Табылды КадырбековВыступление детских танцевальных коллективов на центральной площади Ала-Тоо
Выступление детских танцевальных коллективов на центральной площади Ала-Тоо - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фестивалда Қирғизистоннинг Боткен ва Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан юздан ортиқ ёш истеъдодлар қатнашади

ТОШКЕНТ, 17 апр – Sputnik. Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида 17-20 апрел кунлари "Маданият – дўстлик кўприги" деб номланган қирғиз-ўзбек ёш истеъдодлар фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда БМТ Болалар фонди (ЮНИСЕФ) нинг Қирғизистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати хабар берди.

Молодежи Узбекистана. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда илк бор “Ёш ватандошлар” фестивали бўлиб ўтади

Хабарда айтилишича, фестивалда Қирғизистоннинг Боткен ва Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан юздан ортиқ ёш истеъдодлар қатнашади.

"Мазкур ёшлар фестивалини ўтказиш ташаббуси Боткен шаҳри ва Фарғона вилояти ҳокимиятлари тарафидан янграгани бизни хурсанд қилади. Маҳаллий органлар, қишлоқ ва жамиятлар даражасидаги ҳамкорлик узоқ муддатли ўзаро бир-бирини тушуниш ва дўстлик учун жуда муҳимдир", — деди бу ҳақда ЮНИСЕФнинг Қирғизистондаги ваколатхонаси раҳбари Юкиэ Мокуо.

Фестивалда ёшлар ўз истеъдодларини намойиш этишади, Боткен шаҳридаги диққатга сазовор масканларга саёҳат уюштиришади.

Янгиликлар лентаси
0