ТОШКЕНТ, 17 апр – Sputnik. Шу йил 1 майдан бошлаб Тошкент шаҳри бўйича совуқ сув учун янги тарифлар жорий этилади. Бу ҳақда “Сувсоз” корхонаси маълум қилди.
Унга кўра, сув таъминоти бўйича 1 куб метр учун 245 сўм, оқова сув бўйича 1 куб метр учун 210 сўм нарх белгиланди. Нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган.
Маълум қилинишича, 2018 йил учун Тошкент шаҳрида истеъмолчилар учун ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ миқдори 1 куб метр учун 100 сўмдан олинади.