Thales Alenia Space Ўзбекистонга ўз сунъий йўлдошини учиришда ёрдам беради

© Foto : NASAВид на восход солнца с борта МКС
Вид на восход солнца с борта МКС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳудудида сунъий йўлдошларни бошқариш ва бу соҳада мутахассисларни ўқитиш бўйича технологик база ташкил қилинади.

ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Европа Thales Alenia Space компанияси Ўзбекистон билан сунъий йўлдошлар ва уларнинг ускуналарини ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.

UK Spy Agencies Claim Legal Right to Broad Hacking of Computers and Phones - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ҳамкорликда интернет ва рақамли технологияларни ривожлантиради

"Thales Alenia Space билан сунъий йўлдошлар ва уларнинг ускуналарини ишлаб чиқиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди", — РИА Новостига ҳукуматдаги манбаа маълум қилди.

Маълум бўлишича, комплекс космик тизимлар бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, хусусан, турли мақсаддаги сунъий йўлдошларни учириш ва бошқариш, шунингдек мутахассисларни тайёрлаш учун Ўзбекистон ҳудудида технологик базани ташкил этиш режалаштирилган.

"Ҳозирги вақтда муҳокамалар дастлабки босқичда", — деб таъкидлади манбаа.

Бундан ташқари, космик технологиялардан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонни юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш учун инфратузилмани ривожлантириш бўйича инновацион лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш таклиф этилмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев феврал ойида бош вазир ўринбосари Сухроб Холмуродов бошчилигида космик тадқиқотларни ва технологияларни ривожлантириш бўйича таклифларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳни тузиш тўғрисида фармойиш имзолаганди.

Шавкат Мирзиёев бу комиссияга миллий сунъий йўлдош алоқа бўйича миллий тармоғини яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш, космонавтика ютуқларини татбиқ этиш, космик ва сунъий йўлдош технологиялар соҳалари бўйича кадрларни тайёрлаш ҳақида топшириқлар берганди.

Вышки сотовой связи - Sputnik Ўзбекистон
Уяли алоқа операторлари орасида частоталар тенг тақсимланди

Шавкат Мирзиёев декабр ойи якунида Олий Мажлис мурожаатномасида, охирги йилларда Ўзбекистонда аэрокосмий технологиялар давлатнинг иқтисодий муҳим тармоқларига татбиқ этилишига етарли эътибор қаратилмаганлигини алоҳида таъкидлаб ўтганди.

Ўзбекистон раҳбари миллий космик инфратузилмаларни яратиш бўйича лойиҳаларга хорижий инвесторларни жалб қилиш зарурлиги ҳақида кўрсатиб ўтганди.

2018 йил учун давлат дастури доирасида тегишли вазирлик ва идораларга шу йил якунига қадар 2018-2035 йилларда аэрокосмик саноатни шакллаштириш бўйича стратегияни ишлаб чиқиш тўғрисида топшириқ берди.

Стратегияда аэрокосмик фаолият бўйича давлат идорасини тузишни назарда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0