АҚШ душанба куни Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилади

© Sputnik / Владимир ФедоренкоБелый Дом в Вашингтоне
Белый Дом в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ "Коммерсант" газетаси тайёрланаётган санкциялар ҳақида огоҳлантирув мактубини АҚШнинг Москвадаги элчиси Жон Хантсман Россия ТИВга тақдим этганини хабар қилган эди

ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. АҚШ тез орада Суриядаги вазият туфайли Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилади. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейлига таянган ҳолда CBS News хабар қилди, деб ёзган РИА Новости.

Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин: АҚШ ҳалокатли вазиятни янада ёмонлаштирмоқда
"Сизлар кўрасизлар, санкциялар фақат кучаяди. Вазир (АҚШ Молия вазири Стивен. — таҳр.) Мнучин бу ҳақда душанба куни эълон қилади. Агар бу ҳақда ҳали эълон қилмаган бўлса, улар тўғридан-тўғри Асаднинг кимёвий қурол ишлатиши билан боғлиқ ускуна ва технологияларни етказиб бериш билан шуғулланувчи компанияларга йўналтирилади", — деди дипломат.

Илгарироқ "Коммерсант" газетаси тайёрланаётган санкциялар ҳақида огоҳлантирув мактубини АҚШнинг Москвадаги элчиси Жон Хантсман Россия ТИВга тақдим этганини хабар қилган эди.

Мактубнинг биринчи қисмида АҚШ ва унинг иттифоқдошлари Сурияда ўтказган куч операциялари мотивлари келтириб ўтилган.

Иккинчи қисмида Вашингтон "Сурия режимини қўллаб-қувватлагани учун" Москвага қарши санкциялар янги пакетини тайёрлаётгани ҳақида огоҳлантирган.

Суриядаги тажовузкорлик акти

Шанбага ўтар кечаси АҚШ, Британия ва Франция Сурия ҳудуди бўйлаб юздан зиёд ракеталарни учирдилар. Уч киши жабрланган. Сурия ракеталарга қарши мудофаа тизими ракеталарнинг аксарият қисмини уриб туширишга муваффақ бўлган.

Военнослужащий Сирийской арабской армии (САА) на огневой позиции - Sputnik Ўзбекистон
Суриядаги объектларга қарата юздан ортиқ ракета учирилгани айтилмоқда

Вашингтон ўз ҳаракатларини Думадаги "кимёвий ҳужумга" жавоб тариқасида изоҳлаган. Аммо шу билан бирга Дамашқ томонидан таъқиқланган қуроллардан фойдаланганлик ҳақида бирорта далил келтирилмаган.

Россия президенти Владимир Путин содир этилган ҳужумни "Терроризмга қарши курашда олдинги сафда бўлган мустақил давлатга қарши зўравонлик ҳаракати" сифатида баҳолаган эди.

Янгиликлар лентаси
0