Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келмоқда

© J. Patrick FischerФлаг республики Южная Корея
Флаг республики Южная Корея - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келаётган сешанба куни Корея ташқи ишлар вазирининг Шавкат Мирзиёев билан учрашуви режаларштирилган.

ТОШКЕНТ, 15 апр —Sputnik. Келаётган ҳафтанинг сешанба куни, Жанубий Корея ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади, деб хабар қилмоқда, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу ташриф давомида Корея ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистон президенти билан учрашуви ҳам режаларштирилган.

"2018-йилнинг 17-апрел куни Тошкент шаҳрига Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Кан Гён Ҳва ташриф билан келади. Корея Республикаси делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда", — дейилган расмий хабарда.

Ундан ташқари, делегация ташриф дастурида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳамда икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга ўтган йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган ташрифидан сўнг Ўзбекистон — Корея муносабатлари янада юқори босқичга кўтарилган эди. Ташриф доирасда энергетика, савдо-сотиқ, сармоя ва молия соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича умумий қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ бўлган шартномалар имзоланган эди.

Янгиликлар лентаси
0