Марказий осиёликларни 10 йил давомида ўлдириб кетган эркак умрбод қамалиши мумкин

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишПреступник за решеткой
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирқ беш яшар читалик эркак миллатчилик қилиб 8та қотиллик ва 7та суъиқасдларни амалга оширган

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ўн йил давомида марказий осиё республикалари фуқароларга суъиқасд уюштириб, уларни ўлдириб келган Чита шаҳри яшовчиси суд қилинади. Бу ҳақда РФ Тергов қўмитаси минтақавий бошқармаси матбуот-хизмати хабар қилмоқда.

Наручники - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда қотил умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди

Тергов маълумотларига кўра, айбланувчи ўн йил давомида Чита ҳудудида ва шаҳарга марказий осиёлик бўлган фуқароларга, ҳамда уларнинг яқинларига ҳужум уюштириб келган. Аксарият ҳолларда жиноятлар миллатга нисбатан нафрат мотиви билан амалга оширилган.

Тергов қўмитаси аниқлашича, 10 йил давомида 8 нафар инсон читалик жиноятчининг қурбонига айланган.

Тергов қўмитаси томонидан етарлича далиллар базасини тўпланган, жиноий иш айблов хулосасини тасдиқлаши учун прокуратурага йўналтирилган.

Айбланувчи қилган ишлари учун умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.

 

Янгиликлар лентаси
0