ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. 25 апрел куни Лондонда бундан минг йил аввал тикилган кўйлак сотувга қўйилади, деб ёзади New York Times.
Кўйлак ипакдан тайёрланган бўлиб, унга тумшуғиига дур қадалган ўрдак тасвири туширилган.
Олимларнинг фикрича, кўйлак Сўғд императори саройидаги хизматчига тегишли бўлган.
Сўғдиёна империяси бундан тахминан минг йил илгари ҳозирги Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида бўлган.
Лондондаги кимошди савдо уйи кўйлакни 700 минг долларга баҳоламоқда.