ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. "Росатом" Ўзбекистон ҳукумати билан республикада атом станциясини қуриш тўғрисидаги битим муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев маълум қилди.
"Ҳозир биз Ўзбекистон ҳукумати билан станцияси қуриш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга чиқиш масаласини муҳокама қилмоқдамиз", — деб таъкидлади Лихачев Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашув чоғида.
"Росатома" раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва ТИВ кўмагида келгусида электр станциялар қуришни истак билдирган давлатларнинг рўйхати кенгайишига умид билдирди, деб ёзади РИА Новости.
"Бу борада Саудия Арабистон ва Ўзбекистон билан иш олиб бормоқдамиз. Гарчи бу Ўзбекистон учун янги иш эмас, умуман олганда, совет даврида бу ерда атом тармоғидаги илмий-тадқиқот реакторлари ишлаган. Бироқ йирик атом станцияси у ерда йўқ", — деб таъкидлади Лихачев.