ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Икки мингинчи йиллар ўртасидан Ўзбекистон космос тадқиқотлари масалаларида ўз салоҳиятини йўқота бошлади, деди Sputnik Ўзбекистон нашрига берган интервьюсида журналист, ҳужжатли фильмлар сценарий устаси, авиация ва космос бўйича эксперт Шаҳобиддин Зайнутдинов.
"Бизда авиация институти бор эди — ёпишди! Техника университетида авиация факультети бор эди — ёпишди. "Коинот" Илмий ишлаб-чиқариш бирлашмаси бор эди — унинг негизида бошқа бир фирмани ташкил қилишди, унинг афсуски, космосга ҳеқ қандай алоқаси йўқ. Энди эса буларнинг барчасини тиклаш керак", — деди суҳбатдош.
Эксперт "Сўфа" радио астрономик обсерваториясиини мисол тариқасида келтириб ўтди — ушбу лойиҳа СССР вақтида қурила бошлаган ва кейинчалик тўхтаб қолган, энди эса уни қуриб битказиш керак. Зайнутдиновнинг айтишича, объект деярли қуриб битказилган бўлган, 85% иш бажариб бўлинган, аммо Совет иттифоқининг тарқалиб кетиши туфайли улкан лойиҳа музлатиб қўйилган.
Эксперт Ўзбекистонда космонавтика соҳаси Шавкат Мирзиёевнинг тегишли Фармони ҳамда россиялик ҳамкасбларнинг ёрдами билан қайта туғилади ва тараққий этади, деган фикрда.
"Ўзбекистоннинг кучи етмайди. Мутахассислари етмайди! Мутахассислар йўқ — улар тарбия қилинмайди ва ўргатилмайди. Борлари эса Ўзбекистонни тарк этишган. Биз бир ўзимиз бу ишни уддалай олмаймиз, бу ерда Россия жуда катта ёрдам беради — у Ўзбекистон билан кўп сонли шартномалар, шу жумладан, иттифоқдошлик шартномалари билан боғланган", — деб таъкидлади Зайнутдинов.
Эскпертнинг тўлиқ изоҳини рус тилидаги аудиоподкастимизда тинглашингиз мумкин.