Лавров Думадаги кимёвий ҳужум саҳналаштирилган томоша эканлигини маълум қилди

Oбуна бўлиш
ТИВнинг баёнот беришича, Сурия қўшинлари томонидан заҳарловчи моддалар қўллангани ҳақида хабар тарқатишдан мақсад, террорчиларни ҳимоя қилиш ва ташқаридан бериладиган эҳтимолий зарбаларни оқлашдир

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Москва Суриянинг Дума шаҳрида содир этилган деб тахмин қилинаётган кимёвий ҳужум саҳналаштирилган томоша эканлиги борасида рад этиб бўлмас далилларга эга, деди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Вазирнинг сўзларига кўра, бунда "русофобия кампаниясининг олдинги сафларида бўлишга интилаётган бир давлат махсус хизматларининг қўли бор".

Лавров Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти миссияси Сурияга йўл олганини эслатиб ўтди.

"Миссия менимча эртага эрталаб Дамашққа етиб келади ва биз улар зудлик билан Думага боришларини кутмоқдамиз. У ерни кўздан кечирган мутахассисларимиз кимёвий қурол, хлор ёки бошқа нарса ишлатилганлигининг ҳеч қандай исботини топишмади", — деди у.

ТИВнинг баёнот беришича, Сурия қўшинлари томонидан заҳарловчи моддалар қўллангани ҳақида хабар тарқатишдан мақсад, террорчиларни ҳимоя қилиш ва ташқаридан бериладиган эҳтимолий зарбаларни оқлашдир.

Янгиликлар лентаси
0