Ўзбекистон термаси ФИФА рейтингида пастлаб кетишининг сабаби нимада

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Футбол ассоциацияси миллий терма жамоаси рейтинги нима учун бунчалик кескин пасайиб кетганлиги бўйича изоҳ берди

ТОШКЕНТ, 13 апр – Sputnik. Кеча ФИФА миллий терма жамоаларнинг апрел ойидаги рейтингини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси бирданига 18 поғона пастлаб, 88-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Футбол ассоциацияси миллий терма жамоаси рейтинги нима учун бунчалик кескин пасайиб кетганлиги бўйича изоҳ берди.

"Ушбу кўрсаткич бўйича миллий терма жамоамиз Осиёда 13-поғонада бормоқда. ФИФА рейтингига назар ташлайдиган бўлсак, авваллари доимо ФИФА рейтингида биздан пастроқда бўлган Қирғизистон, Уммон, Фаластин каби терма жамоалар Ўзбекистондан юқорида жойлашишган. Бунинг сабаби нимада?", — дейилади ЎФА изоҳида.

Сборная Узбекистана по футболу в матче с Южной Кореей - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 5 поғонага юқорилади

Тушунтириш берилишича, ўртоқлик учрашувлари ФИФА рейтингида энг кичик мусобақа мақомига эга бўлиб, коэффиценти 1га тенг. Ундан кейин жаҳон чемпионати ёки қитъа чемпионати саралаш мусобақаси бўлиб, унинг коэффиценти 2,5 га тенг. Қитъа чемпионати ва ФИФА Конфедерациялар кубоги каби мусобақаларнинг финал босқичлари коэффиценти 3га тенг бўлса, энг йирик мусобақа сифатида жаҳон чемпионати финал босқичи ҳисобланади, унинг коэффиценти 4га тенг.

Очколарни ҳисоблаш жараёнида рақиб жамоанинг рейтингдаги ўрни ва унинг конфедерацияси коэффиценти ҳам муҳим аҳамиятга эга. Мисол тариқасида, КОНМЕБОЛ, яъни Жанубий Америка жамоалари билан ўтказилган ҳар қандай учрашув энг кўп очко беради, яъни коэффиценти 1га тенг. Европа жамоалари 0,99, Осиё, Африка, Океания ва КОНКАКАФ жамоаларининг коэффиценти 0,85га тенг.

"Мана шу жиҳатларни инобатга оладиган бўлсак, Ўзбекистон МТЖ нима сабабдан бу қадар рейтингда пастга тушгани ойдинлашади. Биз март ойида Африка терма жамоалари билан 2та ўйин ўтказиб, битта дуранг, битта мағлубият қайд этдик. Сенегалга қарши ўйиндаги дуранг терма жамоамизга очколар тақдим этди. Агар Ўзбекистон март ойидаги ФИФА кунларида ўртоқлик ўйинлари ўтказмаганида, ФИФА рейтингида бундан ҳам пастроқ ўринлардан жой олган бўларди", дейилади изоҳда.

Изоҳланишича, ФИФА рейтингида энг кўп юқорилашга муваффақ бўлган Қирғизистон терма жамоаси Мьянма ва Ҳиндистон билан ўйнаган бўлсада, лекин мусобақанинг муҳимлиги жиҳатидан ўртоқлик учрашуви ўтказган терма жамоалар, шу жумладан, Ўзбекистон терма жамоасига нисбатан 2,5 баробар кўп очко олган.

Янгиликлар лентаси
0